
ООО POSON
POSON — Ўзбекистонда бизнесни автоматлаштириш ва савдо ускуналарини етказиб бериш соҳасида динамик ривожланаётган компания. Биз чакана савдо, умумий овқатланиш (HoReCa) ва ишлаб чиқариш тармоқларига замонавий технологиялар ёрдамида шаффоф ҳисоб-китоб ва самарали бошқарувни йўлга қўйишда кўмаклашамиз.
Фаолиятимизнинг асосий йўналишлари:
-
Юқори сифатли тижорат ва савдо ускуналари (POS-моноблоклар, штрих-код сканерлари, этикетка ва чек принтерлари) таъминоти ва дистрибьюцияси.
-
Бизнес учун зарур бўлган сарф материаллари (чек ленталари, термоэтикеткалар, риббонлар ва бошқалар) билан таъминлаш.
-
Савдо нуқталари ва омборларни автоматлаштириш учун дастурий таъминотни ўрнатиш, созлаш ва ускуналарни тайёр ҳолда (под ключ) топшириш.
Нима учун биз билан ишлаш керак: Биз ишда амалийлик, аниқлик ва тизимли ёндашувни қадрлаймиз. Жамоамиз мижозларга реал натижа ва юқори сифатли хизмат кўрсатишга йўналтирилган. Биз янги ходимларни соҳа ускуналари ва автоматлаштириш жараёнлари бўйича тўлиқ ўқитамиз, тажриба алмашамиз ҳамда профессионал ва каръера жиҳатдан ўсиш учун ажойиб имкониятларни тақдим этамиз.