• Ички хавфсизлик инцидентларини мониторинг қилиш, текшириш ва таҳлил қилиш, улар юзасидан ҳисоботлар тайёрлаш.
• Инцидентларга жавоб бериш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда ички бўлинмалар ва ташқи тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш.
• Номзодларни ўрганиш ва ўрганиш натижалари бўйича асосланган хулосалар тайёрлаш.
• Хизмат текширувларини ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш.
• Сунъий интеллект ечимларини хавфсизликнинг техник воситалари билан интеграция қилиш ва амалиётда қўллаш.
• Ички хавфсизлик тизимларини жорий этиш ва хавфсизлик даражасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Талаблар:• Юриспруденция, иқтисодиёт ёки ахборот технологиялари йўналишида олий маълумот (Бакалавр).
• Ахборот технологиялари бўйича етарли билим ва амалий кўникмалар.
• Сунъий интеллектни хавфсизликнинг техник воситалари билан интеграция қилиш ва амалиётда қўллаш бўйича билимлар.
• Ички хавфсизлик инцидентларини таҳлил қилиш ва уларга жавоб бериш жараёнларини мувофиқлаштириш кўникмаси.
• Номзодларни ўрганиш методологиясини билиш, хулосалар тайёрлаш ва хизмат текширувларини ўтказиш кўникмаси.
• Таҳлилий фикрлаш, масъулиятлилик ва мулоқот маданияти.
• Ўзбек ва рус тилларини билиш.
• Юриспруденция, иқтисодиёт ёки ахборот технологиялари соҳасига оид сертификатлар.
Шароитлар:
• Қулай иш жойи.
• Корпоратив таълим ва касбий ривожланиш имкониятлари.
• Банк трансформацияси жараёнларида иштирок этиш ва тажриба орттириш.
• Карьеравий ўсиш имконияти.
• 24 кунлик ҳақ тўланадиган таътил.
Ключевые навыки
- Английский язык
- Работа с большим объемом информации